Чилининг собиқ молия вазири, Лондон иқтисодиёт ва сиёсат фанлари мактаби (LSE) ҳузуридаги Давлат сиёсати мактаби декани Андрес Веласко ўзининг Project Syndicate нашридаги муаллифлик колонкасида АҚШ қандай қилиб тобора ривожланаётган бозорга ўхшаб бораётгани ҳақида фикр юритади. Унинг таъкидлашича, бунга давлат қарзи хавфининг ортиши ва қарз барқарорлигининг миллий валюта курсларига таъсири асосий омил бўлмоқда.
🔝 Ривожланаётган бозорлар ҳақида энг ҳазиломуз таърифлардан бири шундай дейилади: бу шундай бозорки, ундан фавқулодда вазиятда чиқиб кетиб бўлмайди. Аммо бу ҳозирча АҚШга тааллуқли эмас — бу ерда молия бозорлари жуда катта ва ликвидли, шунинг учун ҳатто зарарга учраган тақдирда ҳам бозордан чиқиш имкони бор.
🔝 Трампнинг “катта ва гўзал қонуни” қабул қилиниши амалда кенг кўламли, аммо унчалик ҳам “гўзал” бўлмаган фискал кенгайишни англатади. Ҳатто божлар маълум даражада даромад келтирса ҳам, бу тушум солиқларни қисқартириш ва харажатларни ошириш орқали юзага келадиган умумий таъсир олдида жуда оз. Эҳтиёткор баҳолашларга кўра, 2034 йилгача Трампнинг ушбу ташаббуси АҚШ давлат қарзини 3,3 трлн долларга оширади — бу ЯИМнинг 125 фоизига тенг бўлади.
🔝Ҳамма нарса хавфли қарз динамикасидан бошланади: қарз ошган сари, уни қайтариш харажатлари ҳам ортиб боради. Давлат аҳоли маблағларини жалб қилиш учун ставкаларни оширишга мажбур бўлади. Ортган фоиз тўловлари бюджет танқислигини янада кучайтиради, бу эса яна янги қарз олишга ва янада юқори ставкаларга олиб келади — жараён давом этаверади. Айни пайтда АҚШда шу ҳолат кузатиляпти.
🔍2025 йилда АҚШнинг федерал қарзи бўйича фоиз тўловлари 1 трлн долларга, яъни ЯИМнинг 3,2 фоизига етиши мумкин — бу мудофаа харажатларидан ҳам кўп. Бу сумма келгусида яна ошиши кутилмоқда, чунки фискал танқислик ЯИМнинг 7 фоизига яқинлашяпти.