Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади

Ҳукумат қарори (717-сон, 11.11.2025 й.) билан “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

🏛 Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

✔️ Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

📝 Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

✍️ Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

Киритилди: 17:53 12.11.2025. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!