Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Гиёҳвандлар тўдаси"ни ташкил қилган жиноий гуруҳнинг қилмишлари фош бўлди (фото)

"Гиёҳвандлар тўдаси"ни ташкил қилган жиноий гуруҳнинг қилмишлари фош бўлди (фото)

2019 йил 12 февраль куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида ўтказилган очиқ суд мажлисида гиёҳвандлик воситалари савдоси билаш шуғулланган ва бангихона ташкил этган гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди.

Ў.Ж, Ж.Т ва М.П (исмлари ўзгартирилган) исмли шахслар ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, бир гуруҳ бўлиб гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиш йўлига кирадилар.

Жумладан, судланувчи Ў.Ж Самарқанд вилоятида яшовчи М.П билан келишган ҳолда, ундан ҳар бир грамм опий гиёҳвандлик моддасини 250.000 сўмдан ҳисоблаб, 8.88 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги опий гиёҳвандлик воситасини 400 АҚШ долларига сотиб олиб, келгусида қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида, Самарқанд вилоятидан йўловчи машинада Хоразм вилоятига олиб келиб, Ж.Тга сотган.

Ж.Т шу вақтнинг ўзида гиёҳвандлик моддасини олиб, ўзининг яшаб келаётган уйининг меҳмонхонасида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилган.

Суд ҳукми билан судланувчи Ў.Жга 7 йил, Ж.Тга 8 йил ва М.Пга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди. Шунингдек, судланувчи М.П муқаддам ўта оғир жинояти учун 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги ва судланганлик муддати ўтмасдан яна ўта оғир жиноят содир этганлиги сабабли Жиноят Кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, 2018 йил давомида жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жами 162 нафар шахсга нисбатан 108 та жиноят иши кўриб тамомланган.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди

Киритилди: 11:00 16.02.2019. Ўқилди: 2309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!