Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, экология соҳаси илмий ҳамжамияти таклифларини инобатга олган ҳолда тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш ва яшил ҳудудларни асраш мақсадида:
а) 2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
б) 2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;
в) 2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланади;
г) 2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карерлари фаолияти тақиқланади;
д) кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда: