Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ғиждувонда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Ғиждувонда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “X.N.” МЧЖ раҳбари Н.А. “Зарангари” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 118,7 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали 2 125 дона алкоголь ва 570 дона тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!