Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғиждувонда муқаддам 9 марта судланган эркак ногирон қизни зўрлагани учун беш йилга қамалди

Ғиждувонда муқаддам 9 марта судланган эркак ногирон қизни зўрлагани учун беш йилга қамалди



Бу ҳақида Хабар.уз нашрига журналист Лайло Ҳайитова хабар берди.

Унга кўра, 22 ёшли кар ва соқов қизнинг оғиз-қўлларини скотчлаб, уни зўрлаган шахс бундан олдин ҳам турли жиноятлари учун 9 марта судланган. У 2000 йилда ҳам худди шу айб билан қамалган.

Ногирон қиз туман марказидаги "Бек" ресторанида офицант бўлиб ишлаб турганда 41 ёшли эркак овқатланишга кирган. Қизни ожиза эканини сезиб, йўловчи машинада алдаб уйига олиб борган ва зўрлаган.

Воқеадан маҳалладоши ўсмир йигит хабар топиб атрофдагиларни ёрдамга чақирган.

Мазкур жинояти учун эркак 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва унга жазони қаттиқ тартибли коллонияда ўташ тайинланган.

Киритилди: 22:53 25.02.2024. Ўқилди: 1916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!