Германиянинг учта ҳудудида россияпараст партиялар навбатдаги минтақавий сайловларда ғалаба қозониши мумкин. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Ўнг қанот “Германия учун муқобил” партияси Бранденбург, Саксония ва Тюрингиядаги маҳаллий сайловларда биринчи ўринни эгаллаш учун барча имкониятларга эга. Агар шундай бўладиган бўлса, ғарбий ва шарқий Германия ўртасидаги фарқлар йўқолмагани маълум бўлади. Бу Москва “Совуқ уруш” даврида ҳукмронлик қилган мамлакатнинг шарқий қисмларида яна мустаҳкам ўрин эгаллашини билдиради.
Нашрнинг ёзишича, ўта ўнг ва ўта сўл партияларнинг тахминий муваффақиятлари Путиннинг шахсий ғалабаси бўлади. “Германия учун муқобил” партияси ва Кремл ўртасидаги алоқалар тасдиқланган. Июн ойи бошида Германия расмийлари партия номзодларидан бири иштирок этган Россияга алоқадор операцияни фош қилган эди. Шунингдек, “Германия учун муқобил” партиясидаги кўплаб юқори мартабали шахслар Путин режимига ҳамфикр эканликларини яширишмаяпти.