Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германиянинг Skynex ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия ҳаво ҳужумини қайтаришда паст самарадорлик кўрсатди

Германиянинг Skynex ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия ҳаво ҳужумини қайтаришда паст самарадорлик кўрсатди

Stern нашрининг Украина Қуролли кучлари ички ҳисоботига таяниб ёзишича, гап 2026 йил 1 апрел куни мамлакат ғарбидаги саноат объектига "Герань" дронлари орқали қилинган ҳужум ҳақида кетмоқда.

Объект саккизта 35-мм зенит қурилмаси, иккита Радиолокацион станция ва иккита қўмондонлик пунктидан иборат иккита Skynex батареяси билан ҳимоя қилинган эди.

Ҳисоботга кўра, бир неча дақиқа ичида саккизта зенит қурилмасидан учтаси ишдан чиққан. Бунга гидравлик тизимдаги носозликлар, кузатув радарининг бузилиши ва ўқлаш механизмининг тиқилиб қолиши сабаб бўлган.

Оқибатда фақат иккита қурилма ҳаво нишонларини барқарор кузатиб бора олган. Украина ҳарбийлари Rheinmetall компанияси ишлаб чиқарган мазкур мажмуа жанговар қўлланишга тайёр эмаслиги ва "ўта ишончсиз" ишлагани хулосасига келган.

Ҳисоботда, шунингдек, Skynex’нинг реал кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи томонидан эълон қилинган маълумотларга мос келмаслиги таъкидланган.
Ишлаб чиқарувчи компания эса бу хулосаларни рад этди. Улар тизимлар "ўта самарали ва ишончли" эканлигини билдириб, юзага келган муаммоларни ҳарбий ҳисоб-китобларнинг хатолари билан боғлади.

Киритилди: 14:14 03.07.2026. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!