Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германиянинг бўлажак канцлери ҳукуматидаги вазирлик лавозимига номзодларни тақдим этди

Германиянинг бўлажак канцлери ҳукуматидаги вазирлик лавозимига номзодларни тақдим этди

Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.

Германиянинг бўлажак канцлери мамлакат Ташқи ишлар вазири лавозимига Йоҳанн Вадефуллни номзод сифатида кўрсатди. Вадефулл, Киевга Германия қурол-яроғини Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун қўллашга рухсат беришни қўллаб-қувватлаган.

Мамлакат Иқтисодиёт вазири лавозимини Катерина Райхе эгаллаши кутилмоқда. Райхе E.ОN немис энергетика компаниясидаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг сиёсатга қайтмоқда. Рақамлаштириш ва давлатни модернизация қилиш бўйича янги ташкил этиладиган вазирликни эса Ceconomy концерни ва Меdia-Saturn ҳолдинги бошқаруви раиси Карстен Вилдбергер бошқариши режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига депутат Нина Варкен, Транспорт вазири лавозимига эса Патрик Шнайдер номзод сифатида кўрсатилган. Карин Прин Таълим вазири бўлиши кутилмоқда. Мерцнинг ҳамфикри Торстен Фрай Федерал канцлер девони раҳбари лавозимига номзод этиб кўрсатилган.

Шунингдек, DPA агентлиги маълумотига кўра, Ички ишлар вазирлигини Христиан-социал иттифоқи партияси вакили, Бундестагдаги ер гуруҳининг раҳбари Александр Добриндт бошқариши кутилмоқда. Ушбу партия ХДИ/ХСИ блокига киради.

Киритилди: 00:07 29.04.2025. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!