30 май ҳолатига кўра, Германияда 1 миллион 348 минг нафар украиналик қочоқ бор, шундан 356 минг нафари 18 дан 63 ёшгача бўлган эркаклардир. Бу ҳақда Федерал миграция ва қочоқлар идораси (BAMF) маълумотларига таяниб, RND нашри хабар бермоқда. Таққослаш учун: 2025 йил 8 мартда бу кўрсаткич 1 миллион 254 минг кишини, шу жумладан 298 минг эркакни ташкил қилган.
"n-tv" нашрининг қайд этишича, сўнгги 16 ой ичида Украинадан Германияга келган қарийб 100 000 кишининг 60 фоизга яқинини чақирув ёшидаги эркаклар ташкил қилади. Бу уруш бошланганидаги вазиятдан кескин фарқ қилади, ўшанда асосан аёллар ва болалар келарди. 2025 йил августдан бошлаб 18-22 ёшдаги эркакларга Украинани тарк этишга рухсат берилган.
Шу сабабли Германияда қоидаларни қайта кўриб чиқиш ва чақирув ёшидаги украиналик эркакларга ҳимоя мақомини автоматик равишда беришни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Европа Иттифоқида 23 дан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар учун бошпана сўрашнинг умумий тартибини жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда, дейилади хабарларда.