Германиянинг Дельциг шаҳридаги HEICO Aircraft Maintenance омборида чиққан ёнғин миллионлаб евро миқдорида зарар келтириши мумкин.
Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
"Дёбихауэр штрассида HEICO Aircraft Maintenance компаниясининг устахонаси ёниб кетди... Ҳали аниқ зарар миқдори аниқланмаган, бироқ у миллионлаб еврони ташкил қилиши айтилмоқда" - деб ёзади газета.
Қайд этилишича, самолётлар учун эҳтиёт қисмлар сақланадиган омбор бутунлай вайрон бўлган. Бундан ташқари, биноларда бўёқлар ва бошқа заҳарли моддалар сақланган.
Ёнғин жума куни содир бўлган ва уни ўчириш операциясига 100 га яқин ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган.