Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германиядаги АҚШ қўшинлари Польшага жойлаштирилиши мумкин

Германиядаги АҚШ қўшинлари Польшага жойлаштирилиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Германиядан қисқартирилаётган америкалик ҳарбийларнинг бир қисми Польшага кўчирилиши мумкинлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Варшава бундай қарорни қўллаб-қувватлайди. Трамп Польша президенти Кароль Навроцкий билан муносабатлари яхши эканини таъкидлаб, «бу вариант мумкин» эканини билдирди.

Аввалроқ Польша раҳбари мамлакат АҚШ қўшинларини қабул қилиш учун зарур инфратузилмага эга эканини айтган эди. Литва ҳам қўшимча америкалик ҳарбийларни жойлаштиришга тайёрлигини билдирган.

Маълумотларга кўра, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет бир йил ичида Германиядан камида 5 минг америкалик ҳарбийни олиб чиқиш бўйича кўрсатма берган. Бу қарор Вашингтон ва Берлин ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар фонида қабул қилингани айтилмоқда.

Ҳозирда Германияда 36 мингдан ортиқ АҚШ ҳарбийси жойлашган бўлса, Польшада уларнинг сони тахминан 10 минг нафарни ташкил қилади.

АҚШ қўшинларининг Германиядан Шарқий Европага кўчирилиши НАТО ичидаги ҳарбий мувозанат ва Россияга қарши тийиб туриш стратегиясида янги босқични бошлаб бериши мумкин.

Киритилди: 22:39 09.05.2026. Ўқилди: 143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!