Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Германияда ёлғизликка қарши курашиш учун 500 миллион евролик жамғарма ташкил этилиши мумкин

 Германияда ёлғизликка қарши курашиш учун 500 миллион евролик жамғарма ташкил этилиши мумкин

Германия шаҳарлар ва муниципалитетлар федерацияси шундай таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда немис матбуоти.

Лойиҳани Европа Иттифоқи, федерал ҳукумат ёки идоравий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда. Ёлғизликка қарши жамоат жойлари, хусусан кутубхоналар ва катталар учун таълим марказлари орқали самарали курашиш мумкин. Бундай масканлар бутун умр давомида билим олиш ва ўзаро мулоқот қилиш жойи бўлиб хизмат қилади.

Германияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ҳар тўртинчи фуқаро ўзини ёлғиз ҳис қилади. Бу нафақат кексалар, балки ёшлар орасида ҳам кенг тарқалган муаммо ҳисобланади. Психологларнинг таъкидлашича, сурункали ёлғизлик юрак-қон томир касалликлари ва депрессия хавфини оширади.

Киритилди: Бугун 17:00. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!