Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германияда тезюрар поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Германияда тезюрар поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Ҳодиса Гамбург-Харбург-Машен темир йўл участкасида (Қуйи Саксония) содир бўлди, дея хабар беради BILD нашри.

Deutsche Bahn ICE тезюрар поезди фавқулодда тормозланганига қарамай, катта тезликда юк машинасига бориб урилган.

Камида икки нафар жабрланганлар бор, деди ўт ўчириш бўлими вакили. Бошқа оммавий ахборот воситалари кўпроқ йўловчилар жароҳат олгани, жумладан, юк машинаси ҳайдовчиси оғир аҳволда эканлиги тахмин қилинаётганини хабар қилди.

Воқеа жойида қутқарув хизматлари, жумладан тез ёрдам вертолёти ҳам бор.

В Германии скоростной поезд с 300 пассажирами столкнулся с грузовиком

Ҳодиса Гамбургнинг Рённебург туманида юз берди. Ҳодиса жойида катта миқдордаги вайроналар борлиги, юк машинаси жиддий шикастланган.

Hamburger Abendblatt нашрнинг ёзишича, поезд яқинлашганда юк машинасининг орқа қисми рельсда бўлган. Маълумотларга кўра, юк машинаси темир йўл қисмларини ишлаб чиқарувчи компанияга тегишли.

Нашрнинг ёзишича, юк машинаси тиркамасида ташилган металл қисмлар темир йўл бўйлаб сочилиб кетган. Полиция йўловчиларни эвакуация қилишни ташкил қилиб, уларни воқеа жойидан олиб ўтиш учун автобусларни чақирди.

Киритилди: 23:30 12.02.2025. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!