Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германияда машина одамлар устига ҳайдалди: қурбонлар бор

Германияда машина одамлар устига ҳайдалди: қурбонлар бор

Лейпциг марказидаги Гриммайшештрассе кўчасида машина одамлар устига ҳайдалди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган, деб хабар беради Германиянинг BR радиоси Лейпциг мэри Буркхард Юнгга таяниб. Лейпциг радиоси хабар беришича, шикастланган Wokswagen SUV пиёдалар йўлакчасидан тезликда ўтиб кетаётган эди. Гувоҳларнинг радиостанцияга айтишича, воқеа жойида бир нечта жасадлар чойшаб билан қопланган. Баъзилар жароҳат олган. Саксония полицияси ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ҳибсга олинганини эълон қилди. Полиция ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фуқароларни ҳушёр бўлишга ва зарур бўлганда фавқулодда хизматларнинг кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.

Киритилди: 22:35 04.05.2026. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!