Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германияда корхоналар банкротлиги 13 йиллик рекордни янгилади

Германияда корхоналар банкротлиги 13 йиллик рекордни янгилади

Германияда июль ойида корхоналар банкротлиги билан боғлиқ 2373 та ҳолат рўйхатга олинди. Бу сўнгги 13 йил ичида қайд этилган энг юқори ойлик кўрсаткич ҳисобланади.

Бу ҳақда Die Zeit нашри мамлакат Федерал статистика идораси маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг июль ойига нисбатан банкротлик ҳолатлари сони 8 фоизга ошган.

Бундан юқори кўрсаткич сўнгги марта 2013 йилнинг июль ойида кузатилган бўлиб, ўшанда 2459 та банкротлик ҳолати қайд этилган эди.

Шу билан бирга, кредиторларнинг умумий талаблари ҳажми ўтган йилги 31,8 миллиард евродан 21,9 миллиард еврогача камайган.

Die Zeit нашрига кўра, банкротликлар ўртача ҳисобда нисбатан кичикроқ корхоналарга таъсир кўрсатмоқда.

Йилнинг дастлабки етти ойида банкротликлар энг кўп транспорт ва омбор хўжалиги, меҳмонхона-ресторан бизнеси ҳамда қурилиш соҳаларида кузатилган.

Киритилди: 14:40 09.10.2026. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!