Золингенда содир бўлган терактдан сўнг Германияда жамоат жойларида пичоқ олиб юриш тақиқланади.
Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер маълум қилди.
Фезер, шунингдек, мамлакатда ноқонуний миграция устидан назоратни кучайтириш бўйича қатор чоралар кўрилишини билдирди.
"Фестивалларда, спорт тадбирларида ва шунга ўхшаш йиғилишларда совуқ қуролларга жой йўқ, шунинг учун пичоқ тақиқланади. Актёрлар ва ошпазлар каби профессионал сабабларга кўра пичоқлардан фойдаланишга эҳтиёжи бўлганлар учун истиснолар қилинади", — дея аниқлик киритди Германия Ички ишлар вазири.