Германиянинг SINN Power компанияси мамлакатдаги биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станциясини ишга туширди.
Лойиҳа Баварияда жойлашган бўлиб, унинг қуввати 1870 кВт, йиллик ишлаб чиқариши эса 2 млн кВт/соатни ташкил этади — бу юзлаб хонадонларни электр билан таъминлай олади.
Станциянинг Skipp-Float тизими қуёш панелларини вертикал жойлаштириш имконини беради. Бу усул ёруғликни яхшироқ қабул қилиб, эрталаб ва кечки пайтларда ҳам барқарор энергия ишлаб чиқаришни таъминлайди .
Шу билан бирга, тизим сув экотизимига зарар етказмайди ва сув ҳавзасининг атиги 4,65% қисмини эгаллайди.