Расмий маълумотларга кўра, 16 918 та депортация иши ҳали федерал полицияга топширилмасидан бекор қилинган, яна 675 та ҳолат эса жараён давомида тўхтатилган.
Бу ҳолатлар кўпинча бюрократик сабаблар билан изоҳланади: «ўтказиш амалга оширилмади» ёки «сўров бекор қилинди», деган баҳо билан.
Натижада, амалга оширилиши режалаштирилган депортацияларнинг қарийб учдан икки қисми – 60% дан ортиғи самарасиз якунланмоқда.
Германия канцлери Фридрих Мерц ва ундан олдинги раҳбарлар депортациялар сонини оширишга ваъда берган эдилар, аммо амалда мамлакатнинг миграция тизими деярли фалаж ҳолатда экани кўринмоқда.
Муаммонинг асосий сабаби — паноҳ сўрови рад этилган шахслар қарорни бир неча марта — ҳатто 8 мартача — шикаоят қилиши мумкинлиги. Шу йўл билан улар йиллаб Германияда қолиб кетишлари, бу вақтда эса давлат томонидан тўлиқ таъминот олишда давом этишлари мумкин.
Бундан ташқари, маъмурий судлар ва Федерал миграция идорасининг ортиқча юклама остида ишлаётгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.