Расмийлар "эрта пенсия" дастурини ишга тушириш ниятида - давлат 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга ойига 10 евро ўтказади.
Германияда болалар учун эрта ёшдан пенсия жамғариш тизимини йўлга қўйиш ташаббуси – аҳолининг келажаги ҳақида бугундан бошлаб ғамхўрлик қилинаётганининг яққол далилидир.
Афсуски, бизда пенсия тизимига доир муҳокамалар кўпинча ёш чегарасини ошириш, меҳнатга лаёқатли бўлган даврни чўзиш йўналишида олиб борилмоқда. Бу эса нафақат ёшларда иш топиш имкониятини торайтиради, балки катта ёшли фуқароларнинг ижтимоий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади.
Келажак авлодлар фаровонлигини таъминлаш учун болаликдан бошлаб молиявий саводхонликни ошириш, жамғарма маданиятини шакллантириш ҳамда пенсия сиёсатини замон талаблари асосида ислоҳ қилиш муҳим аҳамият касб этади.