Бунга ишониш қийин. Аммо Германияга қочоқ мақомида келган мигрантларнинг 400 мингдан ортиғи ўз туғилган санасини 1 январь қилиб кўрсатгани аниқланган.
Гап шундаки, кўплаб муҳожирлар Германияга ҳужжатларсиз келишади. Ва вояга етмаган шахс сифатида кўпроқ тўлов олиш учун ўз ёшини пасайтириб кўрсатади. Ёки ўз ўтмишини беркитиш учун аслида ким эканлигини билдиришни хоҳламайди. Ким билади, балки у олдин жиноятчи бўлгандир?! Бундай ҳолат асосан Африка, Яқин Шарқ, Ғарбий Осиё мамлакатларидан борган қочоқларда кузатилади.
Буни қарангки, уларнинг орасида Сурия, Афғонистон каби мамлакатларда жангарилар сафида бўлганлар ҳам бор эканлиги, кейинчалик террорчилик ҳаракатларини амалга оширган ё режалаштираётган жиноятчилар чиққани ҳам маълум бўлган.
Чунки Германия ноқонуний мигрантларни ҳам янги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва яшаши учун шароитлар билан таъминлайдиган давлат ҳисобланади.