Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Германия захирадаги ҳарбийларни ҳар йили икки ҳафталик машғулотларга йиғмоқчи

Германия захирадаги ҳарбийларни ҳар йили икки ҳафталик машғулотларга йиғмоқчи

Германия захирадаги ҳарбийларни ҳар йили икки ҳафталик машғулотларга йиғмоқчи – Der Spegiel.

Мамлакатда армиясида бир йилдан кам хизмат қилган ва 45 ёшга тўлган барча эркак ва аёлларни мунтазам ҳарбий машғулотларга жалб қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Нашрнинг захирани мустаҳкамлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига таяниб қайд этишича, режага кўра, ҳарбий машғулотлар ҳар йили ёки икки йилда бир марта икки ҳафта давом этади. Шу билан бирга, бир йилдан ортиқ хизмат қилган ёки кадрдаги ҳамда муддатли ҳарбий хизматчи сифатида хизматга кирган шахслар 65 ёшга тўлгунига қадар машғулотларда қатнашишга мажбур қилиниши мумкин.

Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида айтилишича, ушбу машғулотлар "миллий хавфсизлик ва жамият барқарорлиги учун катта аҳамиятга эга бўлган захиранинг ишончли шаклланишини" таъминлаш учун зарурдир.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!