Германиянинг “Rheinmetall” мудофаа концерни Бундесверга томига “Skyranger30” замбарак тизими ўрнатилган “Boxer” зирҳли машинасини тақдим қилди.
– Техника учувчисиз учиш қурилмаларига қарши курашда ишлатилиши режалаштирилган, ўзи юрар зенит қуролига эга биринчи зирҳли транспорт воситаси бўлади, – дейилган компания матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Таъкидланишича, бундесвер стандартига мувофиқлигини таъминлаш учун текширув ва синовдан ўтказиладиган машина узлуксиз етказиб берила бошлаши 2027-2028 йилларга мўлжалланган.