Германия Украинага Patriot зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш аллақачон бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди,
"АҚШ ва NATO билан ушбу масала юзасидан келишув жараёни ҳали давом этмоқда", — деди Германия Мудофаа вазирлиги вакили Митко Мюллер.
Аввалроқ Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Patriot тизимлари аллақачон Украинага етказиб берилаётганини маълум қилган эди.
"Улар Германиядан юборилмоқда. Кейин Германия ўз захираларини тўлдиради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Украинага ёрдам учун NATO давлатлари тўлов қилади", — деди Трамп.