Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистондаги зилзила: сўнгги маълумотлар

Афғонистондаги зилзила: сўнгги маълумотлар

Қурбонлар сони ортомоқда, қутқарувчилар вайроналарни бартараф этиш билан курашмоқда, Толибон халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрамоқда.

Якшанбага ўтар кечаси Афғонистоннинг шарқий тоғли ҳудудларида 6,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Ундан кейин ҳам бир нечта кучли ер силкинишлари (афтершоклар) қайд этилган. Толибон ҳукумати маълумотига кўра, зилзила оқибатида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, камида 2800 киши жароҳат олган.

Зилзиланинг эпицентри Кунар вилоятида жойлашган. Қутқарув ишларига қўчқилар, сув тошқинлари ва тоғли релъеф жиддий тўсиқлик қилмоқда.

Масуд каби чекка қишлоқларга фақат пиёда ёки вертолёт орқали бориш мумкин. Кунар вилоятининг Асадобод шаҳридаги марказий касалхона шифокорлари ҳолатни “назоратдан чиққан инқироз” деб аташди — беморлар ҳар бир неча дақиқада олиб келинмоқда.

Толибон ҳукумати вакили Забихуллоҳ Мужоҳид тасдиқлашича, юзлаб одамлар вайроналар остида қолмоқда, касалхоналар эса тўлиб кетган. Мудофаа вазирлиги ёрдамга 30 нафар шифокор ва дори-дармон юборган, бироқ йўлларнинг вайрон бўлиши ва давом этаётган афтершоклар ҳаракатни қийинлаштирмоқда.

Толибон инсонпарвар ташкилотлардан дала касалхоналари, дори-дармон, озиқ-овқат ва тоза ичимлик суви билан ёрдам беришни сўради.

Бу фалокат фонида Афғонистоннинг санкциялар ва иқтисодий инқирозга юз тутгани муаммони янада чуқурлаштирмоқда. 2021 йилда Толибон ҳокимиятга келганидан кейин, АҚШ санкциялари соғлиқни сақлаш тизимининг қулашга олиб келди.

Бундан ташқари, Эрон ва Покистондан 2 миллион афғоннинг мажбурий қайтарилиши ҳам юклама ва босимни кескин ошириб юборди.

Аввалроқ Лағмон вилоятида 30 киши жароҳат олгани, уларнинг аксарияти аёллар экани хабар қилинган. Нуристонда эса зарар бўйича баҳолаш ишлари давом этмоқда. Мутахассислар қурбонлар сони яна ортиши мумкин деб огоҳлантирмоқда, чунки юзлаб одамлар ҳанузгача бедарак йўқолган.

Киритилди: 14:55 02.09.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!