Учрашув тахминан 20 дақиқа давом этди деб хабар бермоқда ТАСС
Йоҳанн Вадефул ва Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида учрашди. Россиянинг ТАСС давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашув "20 дақиқадан сал кўпроқ" давом этган.
Икки давлат ташқи ишлар вазирлари сўнгги марта Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланишидан олдин, 2022 йил 18 январида учрашганди. Ўшанда Германия ТИВга Анналена Бербок раҳбарлик қилар эди.