Германия ва Италия Европа Иттифоқи-Исроил ассоциация шартномасини тўхтатиб туриш таклифини рад этишди.
Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Таклиф Испания ва Ирландия томонидан Люксембургда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашувида илгари сурилган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль буни ноўрин деб атади ва Исроил билан мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидлади: "Биз Исроил билан муҳим масалалар бўйича гаплашишимиз керак. Бу конструктив мулоқот доирасида амалга оширилиши керак".
Аввалроқ Испания, Словения ва Ирландия Брюсселда Европа Иттифоқи-Исроил ассоциация шартномасини тўхтатиб туриш бўйича музокараларни бошлаган эди.