Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ва бошқа Европа мамлакатлари Арктикада ўз ҳарбий мавжудлигини кучайтириши мумкин

Германия ва бошқа Европа мамлакатлари Арктикада ўз ҳарбий мавжудлигини кучайтириши мумкин

Бу Қўшма Штатларнинг Гренландияга бўлган ҳудудий даъволари ҳамда Россия ва Хитой таҳдидлари фонида юз бермоқда, дея қайд этади Deutsche Welle нашри.

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Арктика минтақасида мустаҳкам ҳимоя зарурлигини таъкидлаб, Гренландия, Исландия ва Буюк Британия ўртасидаги денгиз йўллари Шимолий Атлантика алянси хавфсизлиги учун муҳим эканини айтди. У, агар можаро юз берса, Москва бу йўллардан фойдаланиб, Қўшма Штатларни Европадан ажратиб қўйиши мумкинлигини билдирди.

Писториус Арктика хавфсизлиги нафақат АҚШ, балки бутун NATO манфаатларига жавоб беришини қайд этди ва алянс томонидан Арктика минтақасини кузатиш ва патрул қилиш учун қўшма миссия яратишни таклиф қилди.

"Гап кузатув, патрул ва сув ости, сув усти ҳамда ҳаводаги вазиятни назорат қилиш ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, разведка фаолияти ва мунтазам ҳарбий машғулотлар ўтказиш орқали бизнинг бу ерда мавжудлигимизни кўрсатиш мақсад қилинган", — деди Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!