Германия ҳукумати Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун 5 миллиард евро ажратишга қарор қилди.
Бу ҳақда Германия мудофаа вазирлиги баёнотида маълум қилинган .
"Ушбу пакетнинг ҳажми 5 миллиард еврони ташкил этади. Бу билан Германия Украинага узлуксиз ва ишончли ҳарбий ёрдам беришда қатъият билан давом этмоқда", - дейилади пресс-релизда.