Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия Украинага янги ёрдам пакетини тақдим этди

Германия Украинага янги ёрдам пакетини тақдим этди

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг Киевга ташрифи фонида Украинага берилган қуроллар рўйхатини янгилади.

Бу Германия ҳукумати сайтида эълон қилинган Украина қуролли кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатиш рўйхатидан келиб чиқади.

Янги пакетга 20 та MRAP зирҳли техникаси, 600 та HF-1 ҳужумчи дронлари, Leopard 1 танклари учун снарядлар, 139 та турли турдаги разведкачи дрон, 14 минг 155 мм артиллерия снарядлари, 19 минг 122 мм снарядлар киради. Шунингдек, 495 HK 416 пулемёт, 11 минг мина ва 65 дурбин етказиб берилди.

Департамент маълумотларига кўра, 5 та "Marder" пиёда қўшинларининг жанговар техникаси, 9 та RCT-30 бронетранспортёри ва 18 та RCH 155 русумли ўзиюрар артиллерия мосламалари етказиб беришга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Германия Украинага қурол етказиб бериш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Германия ҳозиргача Киевга ҳарбий ёрдам учун маблағ ажратган ва келгусида тахминан 28 миллиард евро миқдорида харажатларни ўз зиммасига олган. 2025 йилги бюджет келишувига кўра, Германия Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун 4 миллиард еврога яқин маблағ ажратиши керак, бу 2024 йилга нисбатан икки баробар кўпдир. Бироқ бюджет ҳали Бундестаг томонидан тасдиқланмаган.

Киритилди: Бугун 09:03. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!