Германия Украинага 130 миллион евро миқдорида ёрдам беради.
Бу ҳақда Киевда эълон қилинмаган ташриф билан бўлган Германия ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Анналена Бербок маълум қилди.
"Ташқи ишлар вазири Бербок ўз фаолияти давомида бугун Украинага ўн биринчи марта ташриф буюрди", — дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Ташриф чоғида у сиёсатчилар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказади ва Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида қандай қадамлар қўяётганини муҳокама қилади.