Германиянинг «Fulda» мина қидирувчи кемаси Ўрта ер денгизига йўл олди. Зарурат туғилган тақдирда, кема у ердан Ҳўрмуз бўғозига қайта йўналтирилади.
Аввалроқ Германия канцлери Фридрих Мерц мамлакат Ҳурмуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлашда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.
«Германия тегишли шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, денгиз йўллари эркинлигини таъминлашда, шу жумладан, ҳарбий воситалар ёрдамида иштирок этишга тайёр», — деб таъкидлади Мерц.