Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Германия Қуролли кучлари захирадаги ҳарбий хизматчига муҳтожлигини тан олди

Германия Қуролли кучлари захирадаги ҳарбий хизматчига муҳтожлигини тан олди

Бундесвер бош ревизори Карстен Бройер Welt Am Sonntag’га берган интервюсида Германия Қуролли кучлари жанговар шайлигини таъминлаш учун захирадаги ҳарбийлар сонини ошириши кераклигини маълум қилди.

Генералнинг сўзларига кўра, айни вақтда бундесвер ҳақиқий ҳарбий хизматда 200 минг аскардан иборат мақсадли кўрсаткичга риоя қилмоқда. «Ҳозирги демографик вазиятда меҳнат бозори бундан кўпроқ таклифни бера олади деб ўйламайман», — дея қўшимча қилган Бройер.

Шунга қарамай, Германиянинг НАТО олдидаги мажбуриятларини бажариши ва унинг шарқий қанотда қўшинларни жойлаштириш бўйича логистика маркази сифатидаги ўрнини инобатга олган ҳолда, мамлакатга зарур бўлган умумий ҳарбий хизматчилар сони 460 минг кишини ташкил қилади. «Шу боис бизда 100 минг киши [захирадагилар инобатга олинган ҳолда] етишмаяпти», — дейди генерал. Унинг сўзларига кўра, мазкур муаммони 2030 йилга қадар ҳал этиш керак.

Бундесвер бош ревизори ҳукумат қандай чора кўрмоқчи экани ҳақида гапириб ўтирмай, ушбу вазиятда демографик вазият уларга қарши ўйнаётганини таъкидлаган. «Биз меҳнат бозоридан умид қила олмаймиз, шунинг учун у ёки бу шаклдаги ҳарбий хизматга таянишимиз керак», — дея қайд этади у. Карстен Бройер бундай хизмат тури мажбурий ёки ихтиёрий бўлиши — сиёсий масала эканини таъкидлади.

Киритилди: 11:45 14.04.2025. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!