Германия президенти Хоразм вилоятига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Олий мартабали меҳмони Урганч халқаро аэропортида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов кутиб олди.

Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади. Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.