Германияда ишсизлар сони 2025 йилнинг январида деярли уч миллионга етди, бу сўнгги ўн йилликдаги рекорд кўрсаткичдир.
Бу ҳақда Германия Федерал бандлик агентлиги хабар берди .
Дастлабки расмий маълумотларга кўра, Германияда ишсизлик даражаси 2024-йил декабрь ойидан буён 0,4 пунктга ошиб, 6,4 фоизга етган.
Бу мамлакатда ишсизлар сони ўтган йилга нисбатан 187 минг нафарга ошиб, 2 миллион 993 минг кишига етганини билдиради. Январ ойида ишсизлар сони охирги марта 2015-йилда юқори бўлган, ўшанда 3,032 миллион киши бор эди.
Январ ойида ишсизликнинг кескин ўсиши одатий ҳолдир, чунки кўплаб мавсумий меҳнат шартномалари Янги йил билан тугайди ва қурилиш каби об-ҳавога сезгир бўлган ишлар тўхтатилади.
Шу билан бирга, немис иш берувчилари Федерал бандлик агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларни ташвишли сигнал деб билишади.
Германия иш берувчилар уюшмалари конфедерацияси президенти Райнер Дулгернинг фикрича, “Германия иқтисодиётининг иқтисодий ва таркибий заифлиги меҳнат бозорига бор кучи билан зарба бермоқда”.