Германия мудофаа вазири Борис Писториус Киевга ташриф буюрди. Бу ҳақда NTV хабар берди.
Писториуснинг сўзларига кўра, у Украинага кейинги ёрдамни муҳокама қилишни ва "фронтдаги вазият ҳақида тасаввурга эга бўлишни" истайди.
Бундан олдин, Писториус Варшавада Польша, Франция ва Италия Мудофаа вазирлари билан Украина масаласини муҳокама қилган эди.