Бугун 15 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Германия Литвадаги бригада учун яна 2 мингга яқин ҳарбий изламоқда

Германия Литвадаги бригада учун яна 2 мингга яқин ҳарбий изламоқда

Германия ҳукумати Литвада жойлаштирилиши режалаштирилган бригадани тўлиқ шакллантириш учун тахминан 2 минг нафар кўнгилли ҳарбийни жалб қила олмаяпти.

Бу ҳақда Bild нашри Германия Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур бригада 2027 йил охирига қадар тўлиқ жойлаштирилиши режалаштирилган.

"Литва бригадаси — совуқ уруш давридан бери Бундесвернинг энг муҳим лойиҳаси. Айни пайтда бригадани кўнгиллилар ҳисобига 60 фоизга тўлдириш мумкин. Шу тариқа, яна тахминан 2 минг нафар ҳарбий етишмаяпти", — дейилади хабарда.

Киритилди: 23:16 14.08.2026. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!