Бу ҳақида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников “Вести” ахборот агентлигига таъкидлади.
Вазир сўзларига кўра, ЯИМ биринчи чоракда 0,2% га пасайганидан кейин иккинчи чоракда 1,3% га ўсган. Бу ҳукумат томонидан кўрилган чоралар ва асосий фоиз ставканинг пасайиши билан боғлиқ.
“Россия ҳукумати, Марказий банк ва бизнеснинг мувофиқлаштирилган ишлаши иқтисодиётга салбий таъсирни минималлаштиришга ва мамлакат молиявий сиёсатини нормаллаштиришга ёрдам бермоқда. Ва охир-оқибат, биз иқтисодий ўсишга қайтмоқдамиз", - деди Решетников.