Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағ Украина Қуролли Кучлари учун тахминан 50 000 дона снаряд сотиб олишга етарли бўлиши керак. Харидлар 2024 йил феврал ойида бошланган Чехия ташаббуси доирасида амалга оширилади. Германия ушбу ташаббуснинг энг йирик молиявий донори ҳисобланади.
Май ойи охирида Чехия Мудофаа вазирлиги амалдаги шартномалар 2026 йил охиригача УҚКга бир миллионга яқин снаряд етказиб беришни назарда тутишини хабар қилган эди. Йил бошида украин ҳарбийлари 500 мингга яқин ўқ-дориларни қабул қилиб олган.
2025 йил декабр ойида янги Бош вазир Андрей Бабиш ҳокимиятга келганидан сўнг, Чехия ушбу ташаббусни бутунлай бекор қилиш имкониятини кўриб чиққан эди, бироқ якунда ҳукумат Прага лойиҳага ўз молиявий ҳиссасини қўшмаслиги шарти билан уни амалга оширишга рози бўлди, дейилади хабарда.