Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германия канцлери Хитой раҳбари билан Украинадаги тинчлик ташаббусларини муҳокама қилди

Германия канцлери Хитой раҳбари билан Украинадаги тинчлик ташаббусларини муҳокама қилди

Германия канцлери Фридрих Мерц ХХР раиси Си Цзиньпинни Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби Штефан Корнелиус маълум қилди.

23 май, жума куни Мерц Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди.

"Германия канцлери Европа ва АҚШнинг тезроқ ўт очишни тўхтатишга эришиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълум қилди. У бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди," - дея Корнелиуснинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Киритилди: 06:45 24.05.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!