Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германия канслери: Туркия биз учун жуда қимматли ва муҳим НАТО иттифоқчисидир

Германия канслери: Туркия биз учун жуда қимматли ва муҳим НАТО иттифоқчисидир

Туркия Германия учун жуда қимматли ва муҳим НАТО иттифоқчисидир.

Бу ҳақда Германия канслери Фридрих Мерц НАТО бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган матбуот анжуманида “Анадолу” агентлигининг саволига жавоб берар экан, маълум қилди.

НАТО доирасида Туркия билан мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди.

Канслернинг сўзларига кўра, Туркия алянс масъулияти доирасидаги стратегик муҳим ҳудудни ҳимоя қилмоқда.

Бундан ташқари. Ф.Мерц яқин кунларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан Туркияга ташриф буюришини айтди.

Киритилди: 10:46 10.05.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!