"Ҳозирда Россия активларини мусодара қилиш имконияти ўрганилмоқда. Агар бу маблағлардан мустаҳкам ҳуқуқий асосда фойдаланиш имкони пайдо бўлса, биз бу ишни қиламиз. Бироқ бундай қадам Европа молия бозори учун қандай хавфларни келтириб чиқаришини англашимиз лозим", — дея фикр билдирди Фридрих Мерц Die Zeit газетасига берган интервюсида.
Нашрнинг қайд этишича, Европа етакчилари ушбу маблағларни Украинани тиклаш учун ишлатмоқчи, бироқ улар ҳозиргача бундай қарорни халқаро амалиётда хавфли вазият яратмасдан ва ҳуқуқий зиддиятларсиз қандай амалга ошириш мумкинлиги юзасидан келишувга эриша олишмади.
Ғарбдаги бир қатор расмий шахслар, жумладан Германияда ва Европа Марказий банклари раҳбарияти, суверен захираларни бевосита мусодара қилиш масаласида эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Уларнинг огоҳлантиришича, бу қадам ҳуқуқий муаммоларга олиб келиши ва евронинг захира валютаси сифатидаги мақомига путур етказиши мумкин.