Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия 1 июлдан бошлаб хорижликларнинг мобиль алоқасини ўчира бошлайди

Россия 1 июлдан бошлаб хорижликларнинг мобиль алоқасини ўчира бошлайди

2025 йил 1 июлдан бошлаб, Россия ҳудудида биометрик маълумотларни топширмаган хорижий фуқароларнинг мобиль алоқаси босқичма-босқич ўчирила бошланади. Бу ҳақда Россиянинг Рақамли ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, жорий йил бошидан буён хорижликлар мобил операторлар билан шартнома тузиши учун уларнинг маълумотлари ягона биометрик тизимга киритилиши шарт. Шунингдек, ҳар бир хорижлик фақат 10 та SIM-картага эга бўлиши мумкин.

Олдин тузилган шартномалар бўйича биометрик маълумотлар 1 июлга қадар топширилиши керак эди. Ушбу талабни бузган абонентларга нисбатан операторлар қуйидаги чекловларни жорий қилади:

  • Аввало, 3 ойдан зиёд фаол бўлмаган рақамлар тўлиқ ўчирилади;

  • Фаол рақамлар бўйича эса икки босқичли чора кўрилади: дастлаб халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқлар чекланади, интернет тезлиги пасайтиради;

  • 30 кундан сўнг эса алоқа бутунлай ўчирилади.

Шу муддат ичида абонентлар шартномани қайта расмийлаштириб, биометрик маълумотларни топшириш орқали алоқани тиклашлари мумкин.

Киритилди: 19:18 01.07.2025. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!