Германия федерал канцлери Олаф Шолц сентябр ойининг ўрталарида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Ташриф давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишдаги масалалар муҳокама қилиниши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил май ойида Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф билан борган ва канцлерни Ўзбекистонга таклиф қилган эди.