"Атлетик" вингери Нико Уильямс ўтган йили "Барселона"га ўта олмаганидан афсусда.
Каталония гранди футболчи учун узоқ вақт курашди, аммо якунда у рад жавобини берди ва ўз клубида қолишга қарор қилди. Энди вазият ўзгарди: Уильямс "Барселона"га ўтишни истамоқда ва трансфер амалга ошиши учун қўлидан келган барча ишни қилишини аллақачон маълум қилган. Бундан ташқари, журналист Карлос Монфортнинг маълум қилишича, испаниялик ўтган йили "кўк-анорранглилар"дан воз кечганидан афсусда эканини тан олган. Шунингдек, 22 ёшли футболчи "Барса"нинг молиявий қийинчиликлари ҳам, Ла Лигадан рўйхатдан ўтишни рад этиш хавфи ҳам уни хавотирга солмаётганини айтди.
"Атлетик" ўз юлдузини қўйиб юбормоқчи эмас.