Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украин ҳарбийси: фронтдаги вазият жуда оғир, ёз ва куз оғир бўлиши мумкин

Украин ҳарбийси: фронтдаги вазият жуда оғир, ёз ва куз оғир бўлиши мумкин

Украина Қуролли Кучлари 3-штурм бригадаси қўмондон ўринбосари Андрей Жорин фронтдаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади ва ёз ҳамда куз ойларини мураккаб давр сифатида тасвирлади.

Унинг сўзларига кўра, Донецк вилоятида Россия армияси «жуда юқори суръатда» илгариламоқда ва бу темпни сақлаб турибди. Шунингдек, Харьков йўналишида ҳам фаол ҳужумлар амалга оширилмоқда, Запорожье вилоятига эса янги ҳарбий кучлар йўналтирилган.

Жорин таъкидлашича, айни пайтда Сумская вилоятида Россия томонининг ҳужумлари секинлашган бўлса-да, у ерда ҳам яқин вақт ичида фаоллик ошиши кутилмоқда.

«Ортиқча тарзда қўрқитишни истамайман, лекин ёз ва куз оғир бўлади. Бунга тинч шаҳарларга йўналтирилаётган мунтазам ҳужумлар ҳам таъсир қилмоқда», — деб ёзади Жорин ўз баёнотида.

Унинг фикрича, Россия фронтда тўлиқ устунликка эришганини кўрсатиш учун барча кучларни сафарбар этмоқда.

Киритилди: 18:31 27.06.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!