Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия ҳукмрон коалиция қулаганига қарамай, Украинага кейинги ёрдамни кафолатлайди

Германия ҳукмрон коалиция қулаганига қарамай, Украинага кейинги ёрдамни кафолатлайди

"Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кафолатланган, биз миллий даражада ҳам, G7 доирасида ҳам катта ёрдам берамиз", — дея маълум қилди Германия ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Кристиан Ҳоффман.

6 ноябр куни Германияда уч партиядан иборат ҳукмрон коалиция 2025 йилги федерал буджет бўйича муросасиз келишмовчиликлар туфайли барбод бўлди.

Ҳали ҳам тасдиқланмаган буджет лойиҳасига кўра, Германия 2025 йилда Украинага 4,4 миллиард евро ажратиши керак, бу 2024 йилгидан сезиларли даражада кам. Жорий йилда Берлин Киевга тахминан 8 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратган.

Киритилди: 21:48 08.11.2024. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!