Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Германия генерали: "Россия Қуролли кучлари Украина армиясидан анча устун"

Германия генерали: "Россия Қуролли кучлари Украина армиясидан анча устун"

Германия армиясининг истеъфодаги генерали ва Ангела Меркелнинг собиқ маслаҳатчиси Эрих Вад Россия Қуролли кучлари жуда кучли ва Украина армиясидан устунликларга эга эканлигини айтди. Бу ҳақда немис ОАВларига таяниб, “Известия” газетаси хабар бермоқда.

Эрих Ваднинг қайд этишича, айнан Россия Украина ҳудудидаги воқеалар ривожини белгилаб беради. Россия армияси жуда кучли ва қуруқликда ҳам, ҳавода ҳам устунликка эга. Шунинг учун Украина томони Россиянинг қудратини паст баҳоламаслиги керак.

15 май куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс давлатларини Украинага қурол етказиб беришни кўпайтиришни давом эттиришга чақирди. Шунингдек, у Германияда Рамштайн авиабазасида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ ишлаётганини айтди.

Киритилди: 11:56 16.05.2022. Ўқилди: 8222 марта. Фикрлар сони: 74 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!