Германия Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва Россия энергия ресурсларидан воз кечилгани сабабли газ учун 2020 йилдагига нисбатан беш баравар кўп ҳақ тўлашга мажбур бўлмоқда, деб ёзмоқда Berliner Zeitung.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Россиядан етказиб бериш тўхтатилганидан бери Норвегия Германия учун энг муҳим газ етказиб берувчига айланди.
Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда импорт қилинган газнинг қарийб 44 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келган. Кейинги ўринларда 24 фоиз билан Нидерландия ва 21 фоиз билан Белгия бормоқда. 10 фоиздан сал кўпроғи эса Шимолий ва Балтика денгизлари соҳилларидаги суюлтирилган табиий газ терминаллари орқали ўтган.
Бу ерда 1977 йилдан бери Германияга хом ашё етказиб бераётган Норвегиянинг Equinor компанияси асосий ролни ўйнамоқда.