АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси Вашингтон учун тобора қимматга тушмоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, амалиёт харажатлари аллақачон 37,5 миллиард долларга етган. Айрим экспертлар эса бу кўрсаткич 40 миллиард долларга яқинлашганини таъкидламоқда.
Маълум қилинишича, Оқ уй энди ҳарбий операцияни давом эттириш учун қўшимча молиявий манбалар топиш ва бу борада Конгресс қўллаб-қувватловини олиш вазифасига дуч келган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, харажатларнинг ортиши АҚШ бюджетига қўшимча босим ўтказиши мумкин. Шу билан бирга, урушни молиялаштириш масаласи Конгрессда қизғин сиёсий муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда.